Тошкент шаҳар статистика бошқармаси тизими ходимлари иштирокида ўтказилган ҳашар ҳақида

image_pdfimage_print


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 майдаги “Шаҳарларда ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш юзасидан видео-селектор йиғилиши”да белгилаб берилган вазифалар ҳамда Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 29 майдаги 39-П-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар статистика бошқармаси томонидан Шайхонтоҳур туманидаги “Янги Белтепа” МФЙ худудида 2018 йил 23 июнь куни – Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ва туман статистика бўлимлари ходимлари иштирокида шанбалик ҳашари ўтказилди.
Бошқарма тизими ходимларидан ташкил топган гуруҳлар “Янги Белтепа” маҳалласидаги болалар ўйингоҳида, кўп қаватли уйлар атрофларидаги йиғилиб қолган чиқинди уйимлари олиш, ёввойи ўтларни тозалаш, дарахтларни бўтаб, бўталган дарахтларни шох-шаббалардан тозалаш, манзарали ва мевали дарахтларнинг тагларини очиб, суғориш каби қатор ободонлаштириш ва тартибга келтириш ишларини амалга оширдилар. 7

6Шунингдек, Тошкент шаҳар статистика бошқармаси касаба уюшма кўмитаси билан ҳамкорликда ҳашарда иштирок этганлар учун маҳалла гузарида ош дамланиб, бошқарма ва маҳалладаги хусусий уй-жой мулкдор ширкатлари ҳашарчиларига ҳашар дастурхони ёзилди. Бундан ташқари, “Янги Белтепа” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги мавжуд бўлганларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга эҳсон ошлари тарқатилди.

Axborot xizmati

Siz yana korishingiz mumkin...

    ___________________________________________________
     
    Xato topdingizmi?
    Uni belgilang, so'nggra quyidagi
    CTRL + ENTER
    tugmalarini bosing
    ___________________________________________________